Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларининг ҳуқуқий билимлари оширилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимларининг ҳуқуқий билимлари оширилди

Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этишда давом этмоқда.

Шу кунгача ўқув курслари Мудофаа, Мактабгача таълим, Инвестициялар ва ташқи савдо, Қишлоқ хўжалиги ва бошқа 10 дан ортиқ вазирлик ҳамда идораларда муваффақиятли ўтказилди.

Ушбу курслардан мақсад давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга батафсил тушунтиришдан иборатдир.

Курслар «республика – вилоят – туман (шаҳар)» уч поғонали принципи бўйича ташкил этиб келинмоқда.

Бугун, 20 сентябрь куни Монополияга қарши курашиш қўмитасида ўтказилган навбатдаги ўқув курси ҳам одатдагидек 5 та йўналиш (модул) бўйича ўтказилди. Ходимларга Конституция ва инсон ҳуқуқлари, меҳнат қонунчилиги нормалари, мурожаатлар билан ишлаш, коррупцияга қарши кураш ҳамда соҳа фаолиятига оид қонунчилик бўйича тушунтиришлар берилди.

Машғулотлар содда ва тушунарли тилда, турли инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда ташкил этилди.

Ўқув курсида Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент давлат Юридик университети профессор ўқитувчилари, Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг малакали ходимлари иштирок этишди.

Ўқув машғулоти давомида фақат ҳуқуқий маълумотлар бериш билан чекланилмасдан, ходимларнинг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражаси ўрганилиб, уларни қизиқтирган 30 дан ортиқ саволларига мутахассислар томонидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг