Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБчилар роботни ҳам хатлашди

МИБчилар роботни ҳам хатлашди

Биз бугун деярли барча жабҳада жамиятни электрон қурилмалар, технологик воситалар, шу жумладан, роботлар қамраб олаётган муҳитда яшаяпмиз.

Сабаби, роботлар нисбатан қийинроқ амалларни кунига 24 соат давомида бажара олади, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг сифати юқори, улар касал бўлмайди, тушлик учун танаффус ва таътилга муҳтож эмас.

Шундай роботлардан бирини Фарғона шаҳридаги йирик корхоналарнинг бири харид қилган эди...

Ушбу корхонанинг 1,1 млрд. сўмлик қарздорлиги эвазига ушбу робот хатлаб қўйилди. Бунга сабаб,   бюронинг Фарғона шаҳар бўлимида 7 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 580,4 млн. сўмлик  3 та ижро  ҳужжати ўз вақтида давлат бюджетига тўланмаган солиқ қарздорлигини ундириш ҳамда 3 млн. сўмлик давлат божини ундириш ва 516,9 млн. сўмлик юридик ва жисмоний шахслар фойдасига қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари ҳиссасига тўғри келади.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг балансида бўлган «Gentra», «Nexia 2» русумли автотранспорт воситалари ҳамда «ABB IRB 6700-150/3,2» русумли робот манипулятор мавжудлиги аниқланган ва 13.09.2024 йилда давлат ижрочиси томонидан хатланган.

Ҳозирда, хатланган мулкларни реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг