МИБ: суд қарорига нисбатан протест киритилган
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) тезкорлигига гап йўқ. Кеча оқшом сайтимизда эълон қилинган «Адвокат фаолиятига тўсқинлик қилган ўзбошимча МИБ суриштирувчи жазоланди» сарлавҳали мақолага бугун тушда муносабат йўллашга улгурибди.
Оммавий ахборот воситаларидаги танқдий чиқишларга нисбатан тезкор муносабат билдиришда МИБ бошқа давлат органларига намуна бўлгулик...
Маълумки, кечаги мақолада МИБнинг Иштихон туман бўлими суриштирувчиси Р. Аҳадқулов ишда йўл қўйган камчиликлари учун раҳбарияти томонидан интизомий жавобгарликка тортилганидан ташқари «VINDIKATSIYA» адвокатлик бюроси адвокати Н.Даминовнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилгани боис суд томонидан маъмурий жарима жазосига мустаҳиқ этилгани қаламга олинганди.
Биз билан боғланган МИБ матбуот хизмати масъули ҳолатни инкор этгани йўқ. Фақат қўшимча қилдики, Иштихон туман маъмурий судининг Р.Аҳадқуловни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топиб, энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жаримага тортиш ҳақидаги қарорига нисбатан туман прокурори протест киритган.
Прокурор протести ҳали юқори судда кўриб чиқилгани йўқ.
Демак, кутамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter