Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ: «Ўзбекистон почтаси»га 1 млрд. сўм ундирилди!

МИБ: «Ўзбекистон почтаси»га 1 млрд. сўм ундирилди!

«Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти газ етказиб берувчи йирик корхона билан анча тортишгани эҳтимоли катта. Кўрсатилган хизматга тўловни вақтида амалга оширмаслик кимга ёқади дейсиз? Сумма ҳам кичкина эмас: 1 млрд. сўмдан ортиқ! Пулларни вақтида ундириш чоралари кўрилмаса, қарздор эмас, ҳақдор томонда қўшимча муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Хуллас, «Ўзбекистон почтаси» иқтисодий судга мурожаат қилди. Судда низо нечта босқичда кўрилгани муҳиммас. Муҳими, даъво қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори ижрога қаратилди. Ижро ҳужжати эса жорий йилнинг 5 август куни Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими иш юритувига келиб тушди. Ва бу ёғи тезлашиб кетди. Қарздорнинг ҳисоб рақамидан жами 1 млрд. 80 млн. 744 минг сўм ундирилиб, «Ўзбекистон почтаси»нинг тегишли ҳисоб рақамига ўтказилди.

Шу билан ижро иши ёпилди. Катта корхонанинг «панжасига панжа урмоқ» осонмас, албатта. Аммо қонун сиз томонда экан, ортиқча муаммо йўқ. Даъво борми? Асослими? Босинг...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг