МИБ Амрилло Иноятовдан жарима ундирилаётганини маълум қилди
Кеча, 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда «Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг ҳатто алимент тўлашга пули йўқ» мазмунида хабар тарқалди.
Мажбурий ижро бюросининг аниқлик киритишича, тарқалган хабардаги 20012307105901-сонли ижро иши йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун фуқаро Амрилло Иноятовдан маъмурий жаримани ундириш билан боғлиқ бўлиб, алимент ундирувига доир ижро ишлари тоифасига кирмайди.
«Шуни қайд этиш жоизки, Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий тузилмаларида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовдан алимент ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар мавжуд эмас.
Ҳозирда, ушбу маъмурий жаримани ундириш чоралари кўрилмоқда», дейилади МИБ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter