Юнусободда коммунал тўловлар учун аҳолидан йиғилган маблағлар ўзлаштириб юборилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Б.Қ.» ХУЖМШ раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2020 йил ва жорий йилнинг февраль ойига қадар уй-жой мулкдорларидан бадал тўлови, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси таъминоти ҳамда автотураргоҳ учун ундирилган 288,3 млн сўмни банк муассасасига топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter