Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конституциявий суд ваколатлари кенгайтирилмоқда

Конституциявий суд ваколатлари кенгайтирилмоқда

Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Ялпи мажлисда муҳокама қилинган қонун янгиланган Конституцияга киритилган қоидалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.

Киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ Конституциявий суд ваколатлари кенгайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси референдумига чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериши белгиланмоқда.

Конституциявий суд фақатгина ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланиши мустаҳкамланмоқда.

Сенаторлар таъкидлаганидек, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши натижасида Конституция ва қонунларнинг устуворлиги ҳамда уларнинг бир хилда амалда бўлишига эришилади.

Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг