Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида коррупция юқори — Президент
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида маблағларни самарасиз ишлатиш, бюджет маблағларини талон-торож қилиш, қолаверса коррупциявий омиллар анча юқори. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев видеоселектор давомида маълум қилди.
Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, ўтган 2 йил давомида соҳанинг 100 га яқин мансабдор шахслари коррупциявий жиноятлар содир этгани учун жавобгарликка тортилган.
«Масалан, Андижон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарлари 240 миллион сўм, Наманган «Таъмирлаш тиклаш хизмати» корхонаси мансабдорлари 250 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган, Сурхондарё Сув таъминоти бошқармаси ходимлари 540 миллион сўм маблағларни ўзлаштириб юборган», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter