Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Катта миқдордаги пулни талон-торож қилган амалдорлар суд қилинмоқда

Катта миқдордаги пулни талон-торож қилган амалдорлар суд қилинмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Андижонда 5,6 млрд. сўмдан зиёд миқдорида маблағ талон-торож қилинганликда айбланиб ушланган амалдорлар ва МИБ ижрочиси суд қилинмоқда.

Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судида М. М. (1983 йилда Булоқбоши туманида туғилган, Андижон вилояти ИИБ Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – молия таъминот хизмати бошлиғи лавозимида ишлаган), Д. А. (1983 йилда Андижон туманида туғилган, Андижон вилояти ИИБ Молия таъминот хизмати бошлиғи ўринбосари - бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган), Ш. А. (1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган, МИБ Андижон шаҳар бўлимида давлат ижрочиси лавозимида ишлаган) ва Ш. М. (1987 йилда Хўжаобод туманида туғилган, Андижон вилояти ИИБ Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси молиявий таъминот хизмати бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими ҳисобчиси лавозимида ишлаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Хусусан, дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра жиноят оқибатида жами 5,6 млрд. сўмдан зиёд миқдорида маблағ талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Суд жараёни давом этмоқда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг