Кардиолог шифокор пора билан ушланди
Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан фуқаро Г.Х.нинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Тезкор тадбирда Хонқа тумани марказий поликлиникаси кардиолог шифокори З.Қ. юрак хасталиги мавжудлиги тўғрисида маълумотнома расмийлаштириб бериш эвазига фуқаро Г.Х.дан 200 АҚШ доллари ва 200 минг сўм пулларни пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан З.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Респубикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter