Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кафеда содир этилган ўғрилик фош этилди

Кафеда содир этилган ўғрилик фош этилди

Юнусобод тумани ИИО ФМБга кафеда ишловчи фуқаролардан бири мурожаат қилиб, кассадан 9.125.000 сўм ўғирлаб кетган шахсни топишда ёрдам сўради.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169 моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тез орада жиноят қидирув хизмати ходимлари гумонланувчи – 18 ёшли Исломбек И.ни қўлга олишди. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг