Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жиззахда самосуд» видеоси бўйича расмий баёнот берилди

«Жиззахда самосуд» видеоси бўйича расмий баёнот берилди

Фото: Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда «Жиззахда самосуд» номли видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах ИИБ баёнот берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 10 сентябрь куни фуқаро Т.З Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ўзига олдиндан таниш бўлган Э.О, И.Д ва Н.Шлар унинг муқаддам ижтимоий тармоқ орқали юборган расмини ўзаро муҳокама қилиш учун чақириб, турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб-тепиб, тан жароҳати етказганлиги ва ушбу жараённи видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатганлиги сабабли қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 20 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг