Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки йилдан бери қидирувда бўлган аёл Тошкентда қўлга тушди

Икки йилдан бери қидирувда бўлган аёл Тошкентда қўлга тушди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 12 март куни «Дубай-Тошкент» йўналиши орқали И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасининг Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ва Бухоро вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир олиб борилди.

Хабар қилинишича, тезкор тадбир натижасида 1994 йилда туғилган, Қоракўл тумани, Бандбоши қишлоғида рўйхатда турган, Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) ва 223-моддаси 2-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, 2018 йилдан буён қидирувда бўлган З.Бобоқулова қўлга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг