Икки нафар қизни Дубайга жўнатаётган шахс қўлга тушди
2022 йил 13 январь куни Навоий шаҳар Абдулла Авлоний кўчасида яшовчи Х.Н. Навоий ИИБга қизларни Дубайга фоҳишаликка жўнатаётганлар бўйича ариза билан мурожаат қилган.
Унга кўра, Конимех тумани «Гулистон» МФЙда рўйхатда туриб, айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н. Telegram орқали ёш қизлар билан алоқа ўрнатиб, фаҳш мақсадларда йўлдан оздириб, алдаб мамлакатдан олиб кетишни мақсад қилган.
Қайд этилишича, Ш.Н. ўзининг шериги Г.Ш. орқали 20 ёшли хатирчилик О.Б. ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Н.ларни Дубайга олиб келмоқчи бўлган. У қизларнинг барча харажатлари қопланиши ҳамда авиачипта пуллари тўлаб берилишини ваъда қилган.
ИИБ терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан Г.Ш. қизларни Дубайга олиб кетаётган вақтда қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter