Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчи командирга нега 350 доллар пора таклиф қилди?

Ҳайдовчи командирга нега 350 доллар пора таклиф қилди?

Фото: «YHXBB.UZ»

2020 йил 15 октябрь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори, сафдор Ж.Илхомов ВАЗ-2106 русумли транспорт воситасини тўхтатади. Чунки ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақмасдан келаётганди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Текширув жараёнида ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт бошқараётганлиги маълум бўлади. Инспектор унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани  вақтинчалик жарима майдонига қўяди.

Бу қоидабузарлик учун катта миқдорда жарима тўлашини, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилишини билган ҳайдовчи муаммо ечимининг ноқонуний йўлларини излашни бошлайди ва айбини пора эвазига беркитмоқчи бўлади. Шу мақсадда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг 3-минтақавий ҳудуд йўл патруль хизмат  отрядининг командири катта лейтенант Ф.Мусаевга мурожаат қилади.

Командирнинг бу ҳолат қонунга зидлигини тушунтиришига қарамасдан ҳайдовчи ўз фикрида қатъий туриб олади. Шундан сўнг катта лейтенант Ф.Мусаевнинг тегишли тартибдаги билдиргиси асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Тошкент вилояти бўйича бўлими ҳамда ДЙҲХХ ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро А.Р. отряд командирига 1,4 миллион сўм ва 210 АҚШ долларини пора сифатида бераётган вақтда холислар иштирокида қўлга олинган.

Мазкур холат юзасидан Пискент туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг