Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримовада сурункали касалликлар борлиги аниқланган

Гулнора Каримовада сурункали касалликлар борлиги аниқланган

Фото: «Eurasianet»

Гулнора Каримова 2017 йил декабрь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертизасидан ўтказилганда унда маълум бир сурункали касалликлар аниқланган. Бу ҳақда бугун, 17 июль куни ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ) вакиллари журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган анжуманда ЖИЭББ Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Баҳодир Юсупов маҳкума Гулнора Каримовада ўтказилган тиббий текширувлар ҳақида ахборот берди.

Баҳодир Юсупов.
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

«Жазони ижро этиш муассасига келиб тушган ҳар бир шахс тиббий кўрикдан ўтказилади. Қон таҳлили натижалари ва бошқа турдаги тиббий кўриклар амалга оширилади. Маҳкума Гулнора Каримова ҳам шу каби текширувлардан ўтган. Каримова 2017 йил декабрь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертизасидан ўтказилганда унда маълум бир сурункали касалликлар аниқланган. У 2019 йил 14 мартда 21-сонли жазони ижро этиш муассасига келиб тушганда ҳам тиббий кўрикдан ўтказилган. Гулнора Каримовада мавжуд бўлган сурункали касалликлар зўрайиб кетмаслиги учун бир қанча мутахассислар жалб қилинган. Жумладан, тиббий текширув жараёнларида эндокринолог, гастроэнтеролог каби 10 дан ортиқ шифокорлар ёрдамидан фойдаланилган. Бу шифокорлар бевосита Жазони ижро этиш бош бошқармасидаги маҳкумларга мўлжалланган мутахассис шифокорлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи мутахассис шифокорларидир. Ҳозирда Каримованинг саломатлиги қониқарли», — деган Баҳодир Юсупов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг