Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримова ва бошқа собиқ амалдорлардан қайтарилган пуллар қаерга сарфланмоқда?

Гулнора Каримова ва бошқа собиқ амалдорлардан қайтарилган пуллар қаерга сарфланмоқда?

Таниқли эксперт, иқтисодчи Юлий Юсупов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида Гулнора Каримованинг кеча берган баёнотига муносабат билдириб, қайтарилган пуллар нимага ва қаерга сарфланиши билан қизиқди:

Гулнора Каримова Ўзбекистон халқидан кечирим сўради ва ўзининг Ўзбекистон ҳудудидаги 1,2 миллиард доллар шахсий активлари «ўзига тегишлиликдан чиққани ва республика бюджети фаровонлиги учун хизмат қилаётгани»ни маълум қилди.

Бошқа кўплаб собиқ амалдорлар ҳам давлат фойдасига ўз мулкининг катта қисмини ўтказгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Бу ҳам миллионлаб, миллиардлаб пул дегани.

Биргина Гулнора Каримованинг «ҳиссаси»ни олган тақдиримизда ҳам мамлакат бюджети учун бу катта сумма. Шу сабабли иккита савол юзага келади:

  1. Давлат бюджетининг даромадлар тўғрисидаги қайси моддасига кўра бу каби киримлар амалга оширилмоқда? Негадир шу каби моддалар ва бюджетдаги тегишли суммаларни эслай олмайман.
  2. Балки мана шу киримлар ҚҚСни 20 фоиздан 12 фоизга туширишга етар ва солиқ ислоҳотидаги асосий муаммони ҳал этишга ёрдам берар, деб ёзади эксперт.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг