Гўзаллик салонида сумкангизни қучоқлаб ўтиринг
2021 йил 9 январь куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра ўша куни соат 14:00 ларда Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган аёллар гўзаллик салонига борган. Қўлидаги аёллар сумкасини стул устига қўйган вақтида кимдир сумкасидан 720.000 сўм пулини ўғирлаб кетган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Чуст туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, аёл ўша куни жиноий ҳаракатларини такроран давом эттирган. Ўша куни соат 14:10 ларда Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган аёллар гўзаллик салонига кирган. У ерда Наманган шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган аёлнинг қўлидаги аёллар сумкасини стол устига қўйганлигидан фойдаланиб, ичидан 450.000 сўм пулини ўғирлаб кетган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 10 январь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter