Газ ходими хизмат хонасида ушланди
Тошкент шаҳрида «Яшнобод тумангаз» таъминоти бўлими хизмат бошлиғи жиноят устида қўлга тушди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Яшнобод тумангаз» таъминоти бўлимининг «Аҳоли истеъмолчилар билан ишлаш» хизмати бошлиғи Ф.Х. фуқаро Б.нинг хонадонидаги газ сарфи қарздорлиги учун ҳисобланган 4 млн сўм пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали йўқ қилиб бериш эвазига пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter