Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада мушукни ёқиб юборганларга янги жазо тайинланди

Фарғонада мушукни ёқиб юборганларга янги жазо тайинланди

Фарғонада мушукни тирик ҳолда ёқиб юборган уч нафар шахсга нисбатан ички ишлар органлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан юқоридаги қарор бекор қилиниб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 2-қисми ва 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судига юборилган.

Бугун очиқ суд мажлисида М. А. (1983 йилда туғилган), Аз. А. (1995 йилда туғилган) ва Ас. А. (2005 йилда туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг 2023 йил 21 июндаги қарорига кўра М. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми ва 189-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга ушбу кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) га асосан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси;

Аз. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси;

Ас. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг