Фарғона вилоятида яшовчи шахснинг уйидан 1 кг.дан ортиқ «марихуана» гиёҳвандлик моддаси чиқди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 11 сентябрь куни тезкор ходимлар томонидан ўтказилган «Қорадори-2019» тадбири давомида Телеминг қишлоғида яшовчи 1973 йилда туғилган В.Н.нинг яшаш хонадонидан тақиқланган модда топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.
Хонадон кўздан кечирилганда 1 кг 151 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter