Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эгасиз ҳайвонларни ушлаш отряди ходими мушукларни целлофан пакетда димлаб ўлдирди

Эгасиз ҳайвонларни ушлаш отряди ходими мушукларни целлофан пакетда димлаб ўлдирди

Тошкент шаҳри Миробод тумани Маъмурий суди эгасиз ҳайвонларни ушлаш бўйича механизациялашган отряднинг ҳайдовчиси Александр Даниловни мушукларни ушлаб, уларни целоффан пакетга солиб, димлаб ўлдиргани учун жазо тайинлади. Қолаверса, у ўша вақтда жониворларни қутқаришга ҳаракат қилган фуқаро Лариса Сулоевага тан жароҳати етказган.

Данилов қилмиши учун судланиб жазога тортилди. Л.Сулоевага енгил тан жароҳати етказгани учун ЎзРМК нинг 52 моддаси 2 қисми билан 2 минимал иш ҳақи (404460 сўм) ва жониворларни қасддан ўлдиргани учун ҳам МК 111 моддаси билан ҳам 2 минимал иш ҳақи миқдорида жаримага тортилган.

Аммо бу етарлими? Жониворларни қийнаб ўлдириш, уларни қутқармоқчи бўлган фуқарони уриш, яъни иккита жиноят содир этган шахс атиги умумий ҳисобда 808520 сўмга жазоланди. Бу қабул қилинган жарималарнинг ўта пастлиги, шунинг учун ҳам жониворларни қийнаш, ўлдириш ва уларга озор бериш давом этаётганини кўрсатади.

Барча экоташкилотлар қонунни янада такомиллаштириб, уйсиз ҳайвонларни уриб, отиб ва бошқа йўллар билан ўлдираётган ободонлаштириш бўлимлари қошидаги халқ тили билан айтиладиган «отловка»ларни бошпаналарга айлантиришга эришишлари лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг