Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги маймунларнинг ярмидан кўпроғи қирилиб кетиши мумкин

Дунёдаги маймунларнинг ярмидан кўпроғи қирилиб кетиши мумкин

Guardian нашрининг хабар беришича, сўнгги илмий тадқиқотлар дунёдаги маймунларнинг ярмидан кўпроғи тез орада қирилиб кетиши мумкинлигини ёзмоқда.

Маймунларнинг сони камайишига қишлоқ хўжалиги ва саноат мақсадларида ўрмонлар ҳудудининг қисқариб бориши, ноқонуний овчилик ва ҳайвонлар савдоси сабаб бўлиши мумкин. Мазкур омиллар ҳайвонот дунёсининг асраб қолиш учун катта хавф туғдиради.

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг БМТ маълумотларига асосланиб чиқарган ҳисоботида 300 га яқин маймун турлари, жумладан, гориллалар, шимпанзелар, гиббонлар ва лемурларнинг ер юзидан йўқ бўлиб кетиш хавфи остида эканлиги қайд этилган.

Приматлар дунёнинг 90 мамлакати бўйлаб тарқалган. Аммо уларнинг маймун турларининг учдан икки қисмини фақатгина тўрт мамлакатда: Бразилия, Мадагаскар, Индонезия ва Конгода учратиш мумкин. Маълум бўлишича, Мадагаскардаги маймун турларининг 87 фоизи йўқолиб кетишга юз тутган бўлса, Осиёда бу кўрсаткич 73 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, Нигерия ва Камерунда йилига 16 турга мансуб 150 минг маймун сотиб юборилади. Борнеода йилига 3 минггача орангутанлар ўлдирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг