Дима Қаюм ва аёллар можароси ҳақида. Терговолди суриштирув ишлари бошланди
2019 йилнинг 16 октябрь куни «Telegram» мессенжерининг бир нечта каналларида «Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча Риштонда уюштирилган самосуд ҳолати» сарлавҳали хабар тарқалган эди. ИИВ Ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йил 15 сентябрь куни Дима Қаюм таҳаллуси остида блогерлик қилаётган шахснинг Риштон туман ИИБга қилган мурожаати рўйхатга олинган. Ҳозирда Риштон туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ҳолатда иштирок этган аёллар билан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча «Xabar.uz»да Риштон бозорида бўлган можаронинг сабаблари ҳақида мақола эълон қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter