Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Комил Алламжонов Дима Қаюмга биргаликда янги кутубхона қуришни таклиф қилди

Комил Алламжонов Дима Қаюмга биргаликда янги кутубхона қуришни таклиф қилди

Риштонлик Дилшод Болтабоев (Дима Қаюм)нинг хайрия билан қурилган машҳур кутубхонаси яна бузилишга тушгани ҳақида хабар қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов фейсбукдаги саҳифаси орқали ушбу масалага муносабат билдирди.

Менга «Фейсбук» ижтимоий тармоғи орқали Дима Қаюм тахаллуси билан танилган риштонлик тадбиркор ва блогер Дилшод Болтабоевдан сиз суратда кўриб турган мурожаат келиб тушди.

Дима Қаюм, энг аввало, сизга китоб мутолааси ва унинг тарғиботи йўлида қилаётган саъй-ҳаракатларингиз, Президентимиз сиёсатини тарғиб этиб, бизга бу борада кўмакчи бўлаётганингиз учун раҳмат. Ҳеч шубҳасиз, китобхонлик ва мутолаа бугунги куннинг энг муҳим ҳамда долзарб масалалардан биридир.

Мурожаатингизда айтилган масала атрофлича ўрганилди ва уни ҳал этиш чоралари кўриляпти. Сизга телефон орқали қўнғироқ қилиб айтганимдек, бугунги кунда туманда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бошланган. Биз вилоят ҳокими Шуҳрат Мадаминович билан келишган ҳолда, сизнинг кутубхонангиз ўз фаолиятини давом эттириши учун керакли чораларни кўряпмиз. Кутубхона учун тумандаги энг яхши жойни танласангиз, ўша ерда биргаликда кутубхона қурамиз.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиман — Агентлик китобхонликни тарғиб қилишга бел боғлаган ҳар бир кишини ҳимоя қилишга, қўллаб-қувватлашга ва ёрдам беришга тайёр. Сиз ва сиз каби китобхонликка бефарқ бўлмаган, бу борада ўзининг беғараз хизматини аямаётган инсонлар билан ҳамиша биргамиз, деб ёзади Комил Алламжонов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг