Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деновда қўлбола алкогол цехлари фош этилди

Деновда қўлбола алкогол цехлари фош этилди

Фото: Прокуратура департаменти

Сурхондарё вилояти, Денов туманида қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цехлар фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Денов туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Ободон» МФЙда яшовчи 6 нафар фуқаро ўз уйларида этил спиртидан алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадонлардан жами 3 240 дона қўлбола усулда тайёрланган «Denov» номли алкоголь маҳсулоти, 2 784 литр спирт,  6 254 дона қалбаки акциз марка, 5 562 дона қопқоқ, 1 150 дона «Denov» ёрлиғи туширилган ёрлиқ, 948 дона бўш идиш, 1 тўплам компьютер, рангли принтер ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (алкаголь маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг