Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чустда бозордан кийим ўғирлаган аёллар қўлга тушди

Чустда бозордан кийим ўғирлаган аёллар қўлга тушди

Фото: «Vmnews.ru»

23 октябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра 22 октябрь куни соат 11:00 ларда Чуст шаҳридаги буюм бозорида савдо қилиб турган вақтида номаълум шахс, раста устида турган нархи 1.100.000 сўмлик аёллар кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Чуст туманида яшовчи икки нафар аёл содир этганликлари аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг