«Чорсу» бозорининг банк ҳисоб рақамлари музлатилди
Шайҳонтоҳур тумани МИБ ходимлари «Чорсу» бозорининг («Эски Жува деҳқон бозори» АЖ) электр энергиядан 2 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги борлигини аниқлади. Бу ҳақда МИБнинг пойтахтдаги бўлими маълумотига таяниб «Repost» хабар берди.
Таъкидланишича, «Чорсу» бозори 4 йил давомида электр энергиядан ноқонуний равишда фойдаланиб, давлатга катта миқдорда зиён келтирган. МИБ ходимлари томонидан ЖКнинг 185-моддаси II ва IV қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Айни пайтда, «Чорсу» бозорига тегишли бўлган банк ҳисоб рақамлари музлатилган. Ҳисоб рақамидаги қолдиқ сумма — 172 млн сўм давлат ҳисобига ўтказилган. Бундан ташқари, МИБ ходимлари томонидан қарздорнинг қиймати 11 мрлд сўм бўлган мол-мулки хатланган.
Маълум қилинишича, «Эски Жува деҳқон бозори» қарздорлиги қопланмаган тақдирда, 1,5 млрд сўм қийматдаги мол-мулк давлат фойдасига мусодара қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter