Боғчадаги хунук ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди
Чилонзордаги 230-сонли болалар боғчасида директорнинг 15 ёшли (9-синф) ўғли 6 ёш атрофидаги 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилгани хабар берилганди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
«2 май куни 4 нафар фуқаро Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг фарзандлари (6 ёшли қизлар) Чилонзор туманидаги мактабгача таълим муассасасида ухлаб ётганида, вояга етмаган, 2008 йилда туғилган Х.Ш. улар танасининг турли қисмларини қўли билан ушлаб, уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этганини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган», дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter