Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бизга 3-4 ой вақт берилган» — вазир ўринбосари

«Бизга 3-4 ой вақт берилган» — вазир ўринбосари

Фото: АОКА

Бугун АОКАда Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотларни амалга оширишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Табиийки, биринчи туғиладиган савол — Қисқартиришга тушган ходимлар 1 январдан ишдан бўшатиладими? Бу меҳнат қонунчилигига зид эмасми?

Журналистнинг саволига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов жавоб берди:

– Вазир ёки унинг муовини бўлса ҳам, вазирликнинг тааллуқли функциясига мос келмайдиган лавозимда бўлса, қисқартирилади.

Ходимларга икки ой олдин огоҳлантириш хати берилади. Ўйламанг, 1 январдан бўшатиб юборилади деб. Бизга 3-4 ой вақт берилган. Шу вақт ичида бўшатадиганини бўшатамиз ва ўзига тааллуқли ишга жойлаштирамиз. Лекин ёппасига 35 фоизини ишдан бўшатиш деган нарса йўқ.

Масалан, Меҳнат вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги. Биз Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бир қисм функциясини ўзимизга оляпмиз. Меҳнат вазирлиги фаолиятининг асосий вазифаси инсонларни ўқитиш ва ишга жойлаштириш.

Шу маънода камбағалликка қарши курашиш вазифаси бизнинг елкамизга юкланяпти. Ҳаммамиз бир давлат сиёсатини амалга ошириш вазифасига киришамиз. Ким қачон қайси вазифани эгаллаши эмас, ким нимага масъул бўлади, тааллуқли жавобгарлик нимада бўлади деган маънода штат структураси тузилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг