Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир гектар ерни катта пулга сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Бир гектар ерни катта пулга сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқарога 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Маълум қилинишича, С.У. ва Б.А.лар фуқаро Д.га 200 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини ваколатли танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган пулнинг 10 фоизини ҳисоблаб 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг