Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бедарак йўқолган шахснинг жасади молхонада кўмилган ҳолда топилди

Бедарак йўқолган шахснинг жасади молхонада кўмилган ҳолда топилди

Бир ҳафта аввал Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Денов тумани «Даҳана» маҳалласида яшовчи, 1986 йил туғилган Ҳ.Урунов бедарак йўқолгани ҳақида эълон берган эди.

«Дарё» нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, эркак қотиллик аломатлари билан топилган.

Қайд этилишича, унинг жасади қотиллик аломатлари билан 26 апрел куни яшаш уйининг оғилхонаси (молхона) ичида кўмилган ҳолда топилган.

Жиноятни фош этиш мақсадида прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «ж, и» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг