Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги туғруқхонада ёш она ўзини осди. Фожиа сабаблари ўрганилмоқда

Андижондаги туғруқхонада ёш она ўзини осди. Фожиа сабаблари ўрганилмоқда

Иллюстратив фото

Ўтган тунда Андижон вилояти перинатал маркази ер тўласида 21 ёшли аёл ўзини ўзи осган ҳолатда топилди. Марҳума беш кун аввал марказнинг акушерлик бўлимида ўғил фарзандни дунёга келтирган эди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, О.А. (1999 йилда туғилган) бир йил аввал турмушга чиққан. Табиатан оғир-босиқ, камгап, оила аъзолари билан муносабатлари яхши бўлгани айтилади.

Шу йилнинг 2 июнь куни кечга яқин аёл «ҳомилани думба билан келиши» ташхиси билан марказнинг 2-акушерлик туғруқ бўлимига қабул қилинган ва кесарча кесиш йўли билан тирик чақалоқ (ўғил) дунёга келтиради. Шундан сўнг у 1 сутка давомида марказнинг жонлантириш бўлимининг интенсив палатасида сақлангач, чилла бўлимига кўчирилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, шифокорлар томонидан унга нисбатан шафқатсиз ёки қадр-қимматини камситувчи ҳолатлар аниқланмаган. Бироқ охирги вақтларда марҳума руҳиятида ўзгаришлар кузатилганлиги айтилмоқда.

О.А. 2020 йилнинг 7 июнь куни ювиниб, тараниб, кийимларини алмаштириб, ўз жонига қасд қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, комиссион суд-тиббий экспертизалари тайинланди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг