Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда захирага жамғарилган картошка талон-торож қилинди

Андижонда захирага жамғарилган картошка талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан «Агробанк» АТБ Андижон вилояти филиали ва Андижон туман ҳокимлигининг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унга кўра, Андижон туманидаги «Куйган-ёр деҳқон бозори» МЧЖ раҳбари У.Х. ва бошқалар қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш мақсадида «Агробанк» АТБ Андижон филиали томонидан ажратилган кредит маблағи ҳисобидан харид қилинган 646,6 млн сўмлик 149 тонна картошкани сотиб юбориб, сотувдан тушган пулларни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирилмасдан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг