Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда йўловчи талашган киракашлар ўртасида пичоқбозлик бўлди

Андижонда йўловчи талашган киракашлар ўртасида пичоқбозлик бўлди

2020 йил 23 апрель куни соат 17:30 ларда 22 ёшли М.Қ. Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани Қўрғонча махалласида 27 ёшли Д.Ж. билан автомашиналарида йўловчи ташиш навбати масаласида жанжаллашиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

Жанжал вақтида М.Қ. хўжалик пичоғи билан Д.Ж.га тан жароҳати етказади ва оқибатда Д.Ж. туман марказий шифохонасига олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва М.Қ. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг