Алимент?.. Уй берса-чи, ўрнига?!
Чирчиқлик Темировларнинг оиласига дарз тушганига анча бўлган. Панд-насиҳатлар кор келмай иш судга етди. Суддаям муроса таклиф қилинди, бунинг учун муддат берилди, бироқ... Тақдир ўхшамаса, ҳеч қандай восита турмуш тикланишига сабаб бўлолмас экан-да. Начора.
Алқисса, ўртадаги никоҳ бекор қилинди, кейинроқ отадан икки нафар вояга етмаган фарзанд таъминоти учун алимент ундириш белгиланди. Бироқ ота мажбуриятини етарли даражада бажармаганлиги натижасида алиментдан яхшигина қарздорлик вужудга келди.
Биласиз, алимент масаласи анча нозик ҳисобланади. Фарзандлари учун алимент тўламай юрганларга панд-насиҳат қилинади, кор қилмаса, тегишли чора кўрилади. Улар орасида 15 сутка маъмурий қамоққача бўлган жазо чоралари бор.
Темировлар мисолида нима бўлди, дерсиз? Мажбурий ижро бюросининг Чирчиқ шаҳар бўлими ходимлари билан бир неча бор ўтказилган мулоқотдан сўнг ота бир зарбда зиммасидаги мажбуриятидан қутилди. Яъни, у ўзи яшаб турган хонадонни вояга етмаган фарзандлари номига ўтказиб берди.
Шунақасиям бўладими?
Бўлмаса-чи? Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарори бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter