Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Агробанк»нинг яна бир филиалида қаллоблик аниқланди

«Агробанк»нинг яна бир филиалида қаллоблик аниқланди

Фото: «Naturalproductsinsider.com»

АТБ «Агробанк»нинг яна бир филиалида қаллобликлар аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда банкнинг Тўрақўрғон филиали собиқ бошқарувчиси Ш.Б., «M.Т.А.» МЧЖ раҳбари Ғ.Т. ва бошқалар шу йилнинг уч ойи (январь-март) нари-берисида 19 ҳолатда (!) «ўйин» қилгани фош этилди. Яъниким, улар 19 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз, уларнинг номига иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит олиш мақсадида ҳужжатлар расмийлаштириб, жами 544 млн. сўм маблағни банк кассасидан нақд (!) шаклида олишган ва талон-торож қилишган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бу кейинги икки ой давомида АТБ «Агробанк» ходимлари томонидан имтиёзли кредитларни талон-тарож қилиш билан боғлиқ (жамоатчилик бохабар бўлган!) тўртинчи ҳолат ҳисобланади. Май ойида банкнинг Дўстлик ва Пахтакор туманлари филиаллари раҳбарларни 300 млн. сўмга яқин кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган бўлса, орадан кўп ўтмай 400 млн. сўм маблағни «туя қилгани» учун Гурлан тумани филиали собиқ бошқарувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг