Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада аёл аёвсиз калтакланди

Зангиотада аёл аёвсиз калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманида эркак 5 соат давомида хотинини калтаклаб, ўлдиришга урингани айтилган хабарлар тарқалди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Тошкент вилояти, Зангиота тумани «Хўжамозор» маҳалласида яшовчи фуқаро билан боғлиқ ҳолат  Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари - Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Нодира Умарова ва Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари Зуҳра Миргазиевалар томонидан ўрганилган. Аёл билан суҳбатлашилган.

«Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси  билан ҳамкорликда зўравонга нисбатан қонуний жазо қўллаш ва аёлни соғлиғи тўлиқ тикланиб кетиши,  тегишли барча даволаш ишларининг амалга оширилишини масъуллар томонидан  назоратга олинган», дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг