Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда солиқ амалдори 3,5 минг доллар пора олаётгани аниқланди

Юнусободда солиқ амалдори 3,5 минг доллар пора олаётгани аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ва департамент томонидан тезкор тадбир бўлиб ўтди.

Унда Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси катта инспектори маҳаллий МЧЖ таъсисчисидан 3,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу пул эвазига масъулияти чекланган жамиятда амалга оширилиши режалаштирилаётган камерал текширувда ижобий хулоса берилишини ваъда қилган.

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Булоқбоши туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори 15 млн. сўм олган вақтида ушланди.

У маҳаллий фуқарога тегишли бўлган 33 сотих ер майдонининг аслида солиқдан қарздорлиги бўлмасада, 30 млн сўм қарзи борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериш эвазига 15 млн сўм талаб қилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушлангани маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг