Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙТҲда вафот этган йигит қайта жонланди

ЙТҲда вафот этган йигит қайта жонланди

Фото: «Terrnews.com»

Англиянинг Стаффордшир графлиги Лик шаҳрида ЙТҲга учраб «вафот этган» йигит шифокорлар унинг ўлимини тасдиқлаб, ота-онаси аъзоларини эҳсон қилишга руҳсат берганида жонланди. Бу ҳақда «The Sun» хабар бермоқда.

13 март куни 18 ёшли Льюис Робертсни машина босиб кетди. Ўсмир бош қисмидан жиддий жароҳатлар олиб шифохонага ётқизилган. Жарроҳлар зудлик билан операция қилишган.

Тўрт кундан сўнг шифохона ходимлари унинг ота-онасига ўғлининг аҳволини яхшилаш учун қўлларидан бошқа ҳеч нима келмаслигини айтишиб, ўсмир клиник ўлим топгани ҳақида хабар беришган.

Оила аъзолари йигит билан видолашиб, тана аъзолари кўчириб ўтказишга муҳтож етти кишининг ҳаётини сақлаб қолиш учун унинг аъзоларини беришга рози бўлишган.

Ушбу қарор Робертсни ҳаётни таъминловчи тизимдан узишидан олдин бироз вақт ютишига ёрдам берди. Аъзоларни кўчириб ўтказиш операциясидан бир неча соат олдин у ўз-ўзидан нафас ола бошлаган.

Ўшандан бери йигитнинг аҳволи яхшиланишда давом этмоқда. Ўспирин сўнгра оёқ-қўлларини мустақил равишда ҳаракатлантирган, бошини бурган, киприклари ва лабларини қимирлатган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, Робертс кундан-кунга яхшиланмоқда.

Ҳозирда Оила томонидан ўспирин учун хайрия акцияси ташкил этилган бўлиб, улар шу пайтгача 1,8 минг фунт тўплашга муваффақ бўлишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг