Янгиобод бозорида сотувчи 36 ёшли аёлни оғир жароҳатлади
2021 йилнинг 6 март куни соат 10:00 ларда 52 ёшли Ибрагим В. Яшнобод туманида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган «Янгиобод ихтисослашган бозори» 3-ҳудудидаги савдо расталари олдида 36 ёшли Умидахон А.га зўрлик ишлатиш йўли билан, унга ўзини кимлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида қўлидаги темир бўлаги билан бош қисмига бир маротаба уриб ерга йиқитиб, танасининг дуч келган жойларига тепиб жароҳат етказган. Натижада Умидахон А. тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган.
Суд тиббий экспертиза хулосасида, Умидахон А.да ўртача оғир тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ибрагим В.га нисбатан 277-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, Ибрагим В. савдо растасида савдо қилаётган вақтида, Умидахон А. ўзини назоратчи эканлигини, унга кимдан сўраб савдо қилаётганлигини айтиб жанжал кўтарганлиги сабабли уриб жароҳат етказганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter