Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгиҳаётда содир бўлган ёнғин ўчирилди

Янгиҳаётда содир бўлган ёнғин ўчирилди

Иллюстратив фото

Бугун, 31 май куни соат 18:11да Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани  Нилуфар кўчасида жойлашган цехда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

6 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус техника зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:28 да қуршаб олиниб, соат 18:51 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг сэндвич панелли том ёпмасининг  тахминан 300 кв. м майдони ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинодаги  маҳсулотлар сақлаб қолинган.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг