Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

20 ёшли йигит учун сўнгги янги йил кечаси бўлди

20 ёшли йигит учун сўнгги янги йил кечаси бўлди

Фото: Тергов департаменти

2022 йил 1 январь куни соат 3:30ларда 20 ёшли К.К. г тўрт нафар таниши билан бирга М.Н. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинага ўтириб, унинг уйи томон йўлга чиқишади.

Марғилон шаҳар Қўрғонтаги кўчасида жойлашган кўча бошида ҳаракатсиз турган «Gentra» ва «Nexia-3» русумли автомашиналарни кўриб, уларнинг ёнида турган 23 ёшли М.А. ва унинг шерикларига автомашиналарига йўл беришларини сўраш ортидан жанжал юзага келади.

Жанжал давомида М.А. ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан К.К.нинг кўкрак соҳасига бир марта уриб, шериклари билан автомашиналарига ўтириб, ҳодиса жойидан қочиб кетишади.

Олган тан жароҳатлари натижасида К.К. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг