Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Янги Ангрен» ИЭСида ёнғин содир бўлди

«Янги Ангрен» ИЭСида ёнғин содир бўлди

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

30 январь куни соат 11:40 да «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4-чи сонли энергоблокда носозлик юзага келиши натижасида 170 мегаватт қувват билан тўхтатилди.

Шу вақтда қозон агрегатининг том қисмида ёнғин юзага келиб станциянинг тезкор ҳодимлари томонидан бирламчи ўт ўчириш воситалари қўлланилди ва ўт ўчириш бригадаси жалб қилинди. Соат 14:00 да ёнғин бартараф этилди. Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, жабрланганлар мавжуд эмас.

Айни пайтда энергоблок таъмирга чиқарилди ва носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ҳолатни ўрганиш юзасидан махсус комиссия ташкил қилинди.

Айни пайтда мазкур станциянинг 3 та энергоблоки жами 580 МВт қувват билан ишламоқда.

Ёнғин сабаб айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланиб, электр энергияси таъминоти яхшиланиши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг