Яна бир ҳоким ўринбосари қўлга тушди
Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари қўлга олинган.
Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов тасдиқлаган.
Ўринбосар Оққўрғон туманида жойлашган фермер хўжалигига тегишли бўлган суғориладиган 35 гектар ер майдонини сотиш ва ҳужжатларни туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига келишилган 90 000 АҚШ долларидан 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.
Олдинроқ ДХХ Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи қўлга олиниши тафсилотларини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter