Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Худди турк сериалларининг ўзи: Андижон ҳокимининг яна бир аудиоси тарқалди

Худди турк сериалларининг ўзи: Андижон ҳокимининг яна бир аудиоси тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг овози  дейилаётган навбатдаги аудио тарқалди.  Катта эҳтимол билан бу аудио ҳокимнинг кеча тарқалган «нутқи»нинг давоми бўлиши мумкин. Чунки, овоздан ташқари оҳанг ҳам деярли бир хил.

Бу сафарги аудиода янграган гаплар Ш. Абдураҳмоновнинг тадбиркорлар билан муносабати ҳақида  тасаввур беради. Яъниким, ҳоким қачон ўтгани номаълум йиғилишда Тошкентдан келган мутасадди (Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов) иштирокида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувни эслайди. Аудио мазмунича, пойтахтлик меҳмоннинг «Кимда қандай мурожаат  бор?» саволига учта маҳаллий тадбиркор қўл кўтаради. Шундан кейин ҳокимники «қўзиб кетади» ва «Тур ўрнингдан, нима мурожаатинг бор, бўлса, айт?!» дейди. Қўл кўтарган одам эса «ҳа, энди..» деб чайланганини айтар экан, ҳоким у  «билмай қўл кўтарворганини» урғулайди ва «Андижон шаҳрининг шакали»га ўхшатади.

Гапининг давомида Ш. Абдураҳмонов ким Бош вазирга мурожаат қилса, (ўша мурожаат) барибир ўзига келиши, мабодо, бирор шикоят Тошкент орқали келса, (мурожааатчининг) кетига (ҳоким шу сўзнинг қўпол муқобилини ишлатади) тепишини таъкидлайди.

Аудио ниҳоясида «иккита сассиқнинг гапи билан ҳеч нарса ўзгариб қолмаслиги», «номаълум шахс(лар)га қарата сенларни одам туққанми ё ит туққанми?», «Э, семирмай ўл, тўнғиз!» деган ҳақоратлар бор...

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокимининг кеча тарқалган аудиоси юзасидан билдирилган муносабатда овоз Ш. Абдураҳмоновга тегишли экани тан олиниб,  у «икки йил муқаддам ёзиб олинганлиги» таъкидланган эди.

Аудиоёзувнинг иккинчи  -  «шаллақи» аёлларни 15 суткага «тиқиб қўйгани» ҳақидаги қисми хусусида эса лом-лим дейилмаган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг