Хоразмда қайнакасини ўлдириб қўйган шахсга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлар бўйича Тупроққалъа туман судинининг ҳукми билан жиноятчига нисбатан узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Маълум бўлишича, 27 ёшли судланувчи ўз уйида қайнакаси билан базм уюштириб, биргаликда спиртли ичимликлар истеъмол қилишган. Алкогол таъсирида бўлган фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжалда судланувчи стол устида турган пичоқ билан ўз қайнакасининг кўкрак ва елка қисмига беш маротаба санчиб, оғир тан жароҳатларини етказган. Бунинг натижасида қайнака воқеа жойида вафот этган.
Суд ҳукми билан жиноятчига 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter