Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вафот этган аёлнинг жасади икки йил ичкарида қолиб кетди

Вафот этган аёлнинг жасади икки йил ичкарида қолиб кетди

Британиялик аёлнинг жасади қолдиқлари унинг ўлимидан икки йил ўтиб квартирасидан топилди. Қўшнилар уйдан чиқаётган нохуш ҳидни пайқаб, 2019 йилда  шикоят қилишган. Бу ҳақда Daily Mailга асосланиб Мир24 маълум қилмоқда.

Дастлаб аёлнинг почта қутисида хат ва ҳисоб-китоблар тўпланиб қолганини кўрган қўшнилар хавотирга тушишган. Унинг ижара учун минглаб фунт қарзи борлиги ҳам аниқланган.

Марҳумнинг уйига сўнгги ташриф 2020 йилда газ ишчиларига тегишли бўлган. Улар хонадон эшигига газни синовдан ўтказиш учун мажбурий кириш тўғрисида эслатма қолдириб кетган.

Фақат 2022 йил 18 феврал куни ҳодиса юзасидан полицияга мурожаат қилинди. Етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хонадон эшигини бузиб кириб, аёлнинг жасадини топди.

«Менга у аллақачон скелетга айланганини айтишди ва аёлнинг фуқаролигини тасдиқлашни сўрашди»,— деган марҳумнинг қўшниси журналистларга.

Бошқа бир қўшни хонадондан чиқаётган бадбўй ҳидни тўхтатиш мақсадида эшик остига сочиқ суқиб қўйганлигини айтиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг