Урганчда аёллар жанжали акс этган видео тарқалди. ИИБ расмий маълумот берди
2021 йилнинг 8 июль куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёлларнинг ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу нохуш ҳолат 8 июль куни Урганч шаҳридаги «Жалолиддин Мангуберди» номли маҳаллада содир бўлган.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, «Жалолиддин Мангуберди» маҳалласида яшовчи опа-сингиллар — 1986 йилда туғилган Н.М. ва 1988 йилда туғилган Д.М. Урганч шаҳрининг «Байналмилалчи» маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган М.О. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашганлиги маълум бўлди.
Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Видеода аёллардан бири оғир аҳволга тушиб қолганини кўриш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter