Университет ҳовлисида рафиқасини пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди
Наманганда собиқ рафиқасини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълумот берди.
Унга кўра, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши жорий йилнинг 10 октябр куни Наманган шаҳар суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Унда судланувчи У.О. Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «ж» ва «л» бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган.
Унга нисбатан 17 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, машъум қотиллик 2023 йил май ойида содир бўлганди. Собиқ рафиқасидан ярашиш таклифига рад жавобини олган эркак аввал аёлни, сўнгра ўзини пичоқлаган. Лекин эркак тирик қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter